Бу 2021 йил натижаларига нисбатан деярли 18 фоизга кўп, дегани. 28 миллиард доллар. Ўтган йили Қозоғистонга шунча миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинган. Бу 2021 йил натижаларига нисбатан деярли 18 фоизга кўп, дегани. Айни пайтда, сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилган. Мамлакатимизга энг кўп маблағ Нидерландиядан келган. Шундан бироз камроқ инвестицияни АҚШ, Швейцария, Бельгия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия йўллаган. Инвестициянинг катта қисми тоғ-кон саноатига, шунингдек, қайта ишлаш, улгуржи ва чакана савдо, профессионал, илмий-техник фаолият, транспорт ва омборларга жойлаш, қурилиш ва бошқа соҳаларга йўналтирилган.