Умумжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси анъанавий спортнинг 5 турида иштирок этади. Бўлиб ўтган брифингда Маданият ва спорт вазирлиги қўмитаси раҳбари Самат Ерғалиев маълум қилишича, 50 нафар қозоғистонлик кўкпар, жамби ату, анъанавий камондан ўқ отиш, кўк-бўру, қозоқ кураши бўйича беллашувларда қатнашади. Қозоқча курашда қатанашаётган уч полвон муваффақият қозонишига ишонч бор. Барча иштирокчилар ғолибликка муносиб.
САМАТ ЕРҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ СПОРТ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ:
- Давлат томонидан спортчилар ўйинларда қатнашиши учун барча арт-шароитлар яратилган. Шу жумладан, жорий йилда кўкпар бўйича терма жамоа 4 та таълим-машғулот йиғинларини ўтказди, қозоқча кураш иштирокчилари олис хорижда 3 та таълим-машғулот йиғинларига борди. Спортчилар барча зарур спорт анжомлари билан таъминланган.
Умумжаҳон кўчманчилар ўйинлари Туркияда ўтказилади. Эслатамиз, улар 29 сентябрдан 4 октябргача давом этади. Аввалги ўйинларнинг ҳаммаси Қирғизистонда ташкил қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.