Ёш нумизмат коллекциясида 400 тача қадимий танга бор

Ёш нумизмат коллекциясида 400 тача қадимий танга бор

1738 йилга оид Польша, 7-8 асрнинг Бухоро тангалари. Алматилик Леонид Ярухиннинг коллекциясида шу каби ноёб экземплярлар мавжуд. Шунингдек, совет даври тангалари, Қозоғистон Миллий банкининг инвестиция тангалари ҳам бор. Ўсмирда ҳозиргача салкам 400 тачасини тўплаган. У ҳар бир пул бирлиги ҳақида ҳикоя қилиб бера олади.  

Леонид Ярухин, нумизмат:

- Мен тангаларни тўплай бошлаганимда, ўзимда борларини Ютубга қўйдим. Менга бир нумизмат мурожаат этди, у Москвадан. Кўпинча металл изловчи аппарат билан юради. Танишлар орқали манзилимни аниқлади. Танга совға қилди. Жами 15 та танга, шу вақтдан бошлаб нумизматикага қизиқиб қолдим, ашаддий ишқибозга айландим, тангалар билан шуғуллана бошладим.

Михаил Ярухин, леониднинг отаси:

- Металл изловчи аппарат – шунчаки эрмак дейиш мумкин, лекин биз бу ишларни тегишлича қонунлаштирдик. Колумбаев Ерланнинг «Ел Дала» жамиятига аъзо бўлдик. Ўғлим билан Балхашга бордик.

Реликвиялар ахтариб йўлга чиқаркан бола аввало жойларни ўрганади. Тарихнинг қайси даврида савдо йўллари ўтгани, саёҳатчилар, кўчманчилар қаерларда тўхтаганини билиб олади. Леонид ўқийдиган мактаб қошидаги музейда унинг топилмалари қўйилган экспозиция бор. Улар қаторида камон пайконлари, сопол идиш синиқлари ва бошқалар кўп. Тадқиқотчи қадимий хазина топишни орзу қилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.