Silk Way Star – Қозоғистоннинг янги ташриф қоғози

Silk Way Star – Қозоғистоннинг янги ташриф қоғози

Халқаро Silk Way Star лойиҳаси Қозоғистон имижи ва туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Шоу ҳакамлар ҳайъати аъзолари шундай фикр билдирди. Таъкидлаймиз, яқинда улар сафига янги экспертлар қўшилди. Бу – Жанубий кореялик композитор, оммабоп дорамаларга яратилган саундтреклар муаллифи Чон Сон Мин. Шунингдек, Қозоғистонда хизмат кўрстаган арбоб, афсонавий «МузАРТ» гуруҳи аъзоси Сакен Майғазиев. Улар ушбу мусиқий вокал танлови мамлакатимиз учун янги ташриф қоғозига айланиши ва халқаро тадбирлар маркази ўлароқ эътибор тортишига ишонади. Айтиш лозим, халқаро Silk Way Star вокал танловининг премьераси шу шанбада - 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. Барча эпизодлар Жибек Жўли/Силк Вей каналларида ва иштирокчи-давлатлар телеканалларида эфирга узатилади.

Сакен Майғазиев, Silk Way Star ҳаками:

– Ўйлашимча, лойиҳа Қозоғистон имижига катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, туризм равнақига ижобий туртки беради. Бу ерга яқин ва олис хориждан хонандалар ва дунё юлдузлари келмоқда, концертлар ташкил этмоқда. Уларнинг менежерлари шаҳарларимизга қизиқиш билдиряпти. Биз учун бу катта шараф. Шу боис, бу лойиҳа бизга жуда-жуда зарур.

Чон Сон Мин, Silk Way Star ҳаками/Жанубий Корея/:

- Мен фақатгина Корея телевидениесида бу каби мусиқий лойиҳаларда қатнашганман, шу боис, фақат корейс тилидаги қўшиқларни баҳолаганман. Халқаро лойиҳада илк марта қатнашишим, турли давлатлардан келган иштирокчиларнинг ҳар хил тилдаги қўшиқларига баҳо бериш керак. Ҳар бири ўз маданияти, куйлаш услубига эга. Албатта, баҳолашда мен учун ижрочи вокали, перформанси муҳим. Агарда иштирокчи чиқиши юрагимдан жой олса, унга яна бир балл қўшиб беришим мумкин.

Абдумалик Сарманов лойиҳаси