Қосим-Жўмарт Тўқаев Душанбеда бўлиб ўтган Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти хавфсизлик кенгашида қатнашди. Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон давлат раҳбарлари ва Арманистон бош вазири Афғонистонда юзага келган вазият ҳамда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларида фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Афғонистонда воқеалар ривожи юзасидан хавотирини билдирди. Унинг фикрича, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият гуманитар фалокат томон боряпти. Қозоғистон Президенти ташкилотга аъзо давлатлар узоқ муддатли стратегик линияни белгилаб олиш учун янги ҳукумат фаолиятини кузатиб бориш зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгаши қарори Қозоғистон учун ориентир бўлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Афғонистоннинг янги ҳукумати билан муносабатларни белгилашда фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришни таклиф қиламан. Яққол кўриниб турган устуворлигимиз: янги афғон ҳукуматлари томонидан ёндашган мамлакатларга террор хавфи тарқалиб кетишининг олдини олишдан иборат. Бунга барча томонларнинг биргаликда ирода кўрсатишига боғлиқ бўлган наркотрафик ва ноқонуний миграция ҳам киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси