БМТ Қозоғистон Президентининг Халқаро сув ташкилоти тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Ташкилот Бош котиби ўринбосари Ли Цзюньхуа Астанада ўтказилган Минтақавий экологик саммит майдончаларидан бирида мазкур ғояни «ўз вақтида айтилган, узоқни кўзлаган», деб таърифлади. Унинг фикрича, мазкур қадам глобал ҳамкорликни кучайтиради, муҳокамалардан амалий ечимларга олиб чиқади, сув дипломатиясини мустаҳкамлайди. Ташаббус бошқа халқаро майдончаларда ҳам синчиклаб ўрганиляпти.
Ли Цзюньхуа, БМТ Бош котибининг ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича
ўринбосари:
- Саммит давомида етакчилар, бошқа қатнашчиларнинг нутқларини тингларканман, майдонча шунчаки фикр алмашиш учун ташкил этилмаганини ҳис қилдим. Гап мавжуд ижобий силжишларга таянган ҳолда минтақа ва ундан ташқарида ҳамкорликнинг аниқ ва амалий йўлларини ахтариш, қарорларни рўёбга чиқариш ҳақида кетди. Энди биз Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташаббуслари қандай илгарилашини диққат билан кузатамиз, у етарлича қўллаб-қувватланишига умид қиламиз.
Махир Алиев, Теҳрон конвенцияси муваққат котибияти мувофиқлаштирувчиси:
– Албатта, бу ўз вақтида ўртага ташланган ташаббус ва у бешта
Каспийбўйи давлатларининг сиёсий ирода декларациясидан аниқ тадбирларни
амалга оширишга ўтиши учун имкон яратувчи механизм яратилишини
таъминлайди. Чунки шундай давлатлараро дастур ўта муҳим. Халқаро ташкилотлар томонидан бу ташаббусни ҳар
томонлама маъқуллаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

