Қозоғистон
ва Грузия рақамли ечимлар бўйича тажриба алмашади. Икки давлат вакиллари
ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Унга кўра айни вақтда электрон давлат хизматлари
ривожлантирилади, давлат тимзимида сунъий интеллект жорий этилади, аҳолига
хизмат кўрсатиш марказлари иши такомиллашади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистондаги давлат хизматларининг 90 фоизидан онлайн фойдаланиш мумкин. 2025 йил давомида аҳолига 51
миллионта рақамли хизмат кўрсатилди. eGov тизимида 220 тадан зиёд электрон
сервис мавжуд.
Арман Кенжағалиeв, «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат
корпорацияси» миллий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси:
– Грузин ҳамкасбларимиз билан меморандум имзоланиши
давлат хизматлари соҳасидаги муҳим қадам ҳисобланади. Бундай ҳамкорлик биз учун амалий аҳамиятга эга. Чунки
дунёдаги энг яхши ечимларни ўрганиш, тажриба алмашиш, Қозоғистондаги давлат сервисларини такомиллаштириш учун
зарур ёндашувлар топишда фойдали бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

