Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг юбилей
саммитити кенг кўламда
ўтказилди. Унда Қозоғистон Президент ҳам қатнашли. Лекин ХХРга учиб келган маҳалда Қосим-Жўмарт
Тўқаев ХХР
раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Икки давлат етакчилари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди.
Қозоғистон Президенти
Си Цзиньпиннинг фаол ёрдами
туфайли қозоқ-хитой абадий ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатлари ўта юқори даражада фаол
ривожланаётганини таъкидлади. Ўтган йили икки томонлама товар
айланмаси 44
миллиард долларни ташкил
қилди. Йирик
қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш давом этяпти.
ХХР раиси Пекин
томони қозоқ-хитой абадий ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштиришга эътибор
қаратаётганини таъкидлади. Икки ой ичида иккинчи марта учрашув ташкил этилиши
ҳам икки томонлама алоқаларнинг юксак даражадалигини кўрсатади. Хитой ва
Қозоғистон – халқаро вазиятдан қатъи назар, ўзаро ишонч боғлаган стратегик
ҳамкорлар ҳисобланади. Си Цзиньпин таъкидлашича, томонлар ўзаро ёрдамлашиш ва ҳамкорликни
кенгайтириш ниятида.
Қозоғистонда Лу Бань устахонаси очилди
Икки давлат раҳбарлари иштирокидаги музокаралардан
сўнг Қозоғистонда Лу Бань устахонаси очилиш маросими ўтказилди. Лойиҳа малакали
кадрларни тайёрлаш тажрибасини кенгайтириш бўйича Давлат раҳбари берган топшириқ
асосида рўёбга чиқарилди. Таъкидлаш лозимки, амалиётга асосланган таълим
майдончаси Астанадаги Евроосиё Миллий университетида ва Алматидаги Логистики ва
транспорт академиясида иш юритади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

