Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Аёллар теннис ассоциацияси томонидан Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган турнирда ғолиб бўлди. Бу - спортчимиз карьерасидаги саккизинчи, шу мавсумдаги учинчи WTA унвони. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси финалда украиналик Марта Костюк устидан 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Спортчилар кортда 1 соат 9 дақиқа давомида куч синашди. Шу вақт мобайнида юртдошимиз олтита брейк-поинтдан тўрттасини амалга оширишга муваффақ бўлди. Таъкидлаймиз, яримфиналда Елена жаҳоннинг биринчи ракеткаси Ига Швёнтекни мағлубиятга учратган.