Қозоғистонлик ёш ихтирочилар кўзи кўрмайдиганлар учун ақлли кўзойнак яратди. Қурилма сунъий идрок кўмагида ишлайди, маконда мўлжал олишда ёрдам беради. Ишланма – Назарбоев Заковат мактабининг туркистонлик ўқувчилари меҳнати маҳсули. Келдибек Жанғали ва Айару Қалбек кўзойнакка GPS ўрнатди. Тўсиқ пайдо бўлганида, ақлли тизим ўз соҳибини олдиндан огоҳлантиради. Шунингдек, смарт кўзойнак яқинларнинг телефон рақамларини ўзида сақлайди, қийинчилик юзага келган пайтда, Telegram иловаси орқали уларга хабар йўллай олади.
Келдибек Жанғали, ўқувчи:
- Прототипни янада яхшилаш учун биз Raspberry Pi микрокомпьютери асосида ишланмамизнинг иккинчи вариантини тайёрладик. Иккинчи прототипни ёзги таътилда ишлагандик, сентябрда у тайёр эди.
Айару Қалбек, ўқувчи:
- «Вижн АІ» фақат инновациявий лойиҳа эмас, балки кўзи ожизлар ва кўрмайдиганлар учун кўмак воситаси ҳамдир. У сунъий идрок асосида атроф-муҳитни таниб олади, кейин эса GPS кўмагида фойдаланувчини тўғри томонга йўллайди.
Эндиликда ёш тадқиқотчилар қурилмага ChatGPT киритишни ўйлаяпти. Шунда кўзойнак фойдаланувчиларга нафақат маконда мўлжал олиш, балки мулоқот қилиш, саволларга жавоб бериш имконини ҳам беради. Ҳозирда ускуна рус тилида ишлайди. Келгусида ўқувчилар қозоқ ва инглиз тилларини киритишни мўлжаллаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

