Қозоғистонда замин ости бойликларидан фойдаланиш учун CRIRSCO халқаро стандартлари жорий этилади. Бош вазир Ҳукуматнинг махсус йиғилишида тегишли вазирликларга янги конларда мана шу талабларга ўтишни топширди. Алихан Смаиловнинг таъкидлашича, Қозоғистондаги ишга туширилаётган конларда ҳам Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолиятини давом эттириши керак. Ҳукумат раҳбари KazRC стандартлари бўйича ҳисобот тайёрлаётган масъуллар учун жиноий жавобгарликкача чора кўриш имкониятини яратиш кераклигини таъкидлади. Таъкидлаш лозимки, CRIRSCO – Австралия, АҚШ, Канада, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Янги Зеландия, Африка, Европа, Америка ва Жанубий Шарқий Осиёнинг яна бир қанча давлатларидаги қаттиқ фойдали қазилмалар захиралари бўйича очиқ ҳисобот бериши билан умумлашган халқаро қўмита. Қозоғистоннинг KAZRC кодекси 2016 йилда CRIRSCO га қабул қилинди, Қозоғистонда 2024 йилдан бошлаб, халқаро стандартлардан фойдаланилиши кутиляпти. Бу эса геологоразведкага хорижий инвестиция жалб қилиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.