БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Астанада ўтказилаётган Кўчманчилар ўйинлари ташкилий даражасини юқори баҳолади. Зураб Пололикашвилининг таъкидлашича, бундай тадбирлар туризмни, давлат иқтисодини ривожлантиришга хизмат қилади. Халқаро ташкилот раҳбари Қозоғистон Президенти билан учрашувда шундай деди. Қосим-Жўмарт Тўқаев республиканинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан тиғиз ҳамкорлик қилиш, туризмни ривожлантириш учун қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида эканлигини тасдиқлади. Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди. Қозоғистоннинг туристик жозибадорлигини ошириши, унинг халқаро даражада нуфузини кўтариши мумкин бўлган амалий қадамларга эътибор қаратилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.
Абдумалик Сарманов таржимаси.