Қозоғистон тобора кўпроқ хорижлик туристларни ўзига жалб
қиляпти. Ўтган йили бир миллион нафардан зиёд
саёҳатчи келди, жорий йилда бу кўрсаткич бир миллион икки юз мингтага етади. «Kazakh Tourism» компанияси маълумотига
кўра,
республикада энг кўп Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Туркия туристлари дам олди. Улар рўйхати Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари фуқаролари
ҳисобига кенгамоқда. Март ойидан буён 35 минг
нафар малайзиялик келди. Туризм оқими олти
марта ўсиши сабабларидан бири - Куала-Лумпурдан Алматига мунтазам парвозлар бошланганида, дейди экспертлар.
Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» бошқаруви раиси ўринбосари:
– Малайзия бозорида олти марта катта ўсиш
кузатилди. Бунга қатор воқеалар таъсирини кўрсатди. Дастлабки рейсдан сўнг биз Алматини, шунингдек, Қозоғистонни тарғиб этишга киришдик. Шу кунларда ҳам бу бозорда катта реклама компанияси давом этяпти, ҳамкорларимиз маълум қилишича, натижада Алматига борадиганлар сони 30 фоизга ортиши мумкин. Бу ҳам охирги марра эмас, чунки авиакомпаниялар Малайзияга парвозлар дастурини кенгайтириш ниятида. Биз Индонезия, Сингапур ва бошқа давлатларда ҳам янада
фаол ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси