Қозоғистонда йирик инвестициявий лойиҳалар
рўёбга чиқарилиши режалаштирилган. Улар мамлакат саноат салоҳиятини
оширади. Минтақалар
ўртасида лойиҳалар сонига кўра Астана пешқадам. Пойтахтда умумий қиймати 2,5 триллион тенге бўлган 130 та лойиҳа ишга туширилиши мўлжалланган. Қарағанди вилояти эса 175 миллиард тенгега 118 та лойиҳани таклиф қилди. Асосий объектлар қаторида қайноқ рух қоплаш заводи, «Гиперборея» шамол электростанцияси, пўлат қувурлар ишлаб чиқариш бор. Улитауда салкам бир триллион тенге сарфланадиган 19 та инвестициявий лойиҳа бор. Маблағ Ғарбий Қаражал конини ишга тушириш, Жезқазған мис эритиш заводида сулфат кислота цехи қуриш, бойитиш фабрикаларини модернизациялаш учун
сарфланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

