Эркин иқтисодий зоналарга доир шартномага ўзгариш киритилди

Эркин иқтисодий зоналарга доир шартномага ўзгариш киритилди

Божхона жараёнлари Иттифоқ Божхона кодексига мувофиқ амалга оширилади. Баъзи товарлар зона ҳудудига киритилишини қонуний асосда чеклаш имконияти кўзда тутилган. Сенаторлар махсус иқтисодий зоналарга оид шартномага шу ва бошқа ўзгаришлар киритилиши кўзда тутган ҳужжатни маъқуллади.

Алибек Наутиев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Протоколдан мақсад Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги шартномага мувофиқ қарорнинг баъзи моддаларини таҳрир қилиш ва ҳуқуқий жиҳатдан ўзгартиришдан иборат. Шунингдек, атамаларни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги шартнома ва Иттифоқ Божхона кодексига мослаштириш зарур. Протоколга мувофиқ, эркин божхона ҳудуди жараёнларига амал қилинадиган махсус иқтисодий зона чегараси Иттифоққа аъзо давлат қонунчилигига кўра тартибга келтирилишини белгилаш режа қилинган.

Шу билан бирга, махсус иқтисодий зоналар инфратузилмаси учун 450 миллиард тенге сарфланган. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йил охиригача 360 миллиард тенге маблағ солиқ кўринишида қайтиб келган. Бугунги кунгача ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 7 триллион тенгедан ошган. Шундан 450 миллиарди экспорт қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси