Йил охиригача
Қозоғистонда иқтисодиёт 5 фоизга ўсади. Евроосиё Барқарорлик ва тараққиёт
жамғармаси шундай прогноз берди. Лекин 2027 йилга бориб, мамлакат ялпи ички
маҳсулотида ўсиш 4,3 фоизгача камайиши мумкин. Экспертлар фикрича, шунга
қарамай, молиявий барқарорликка путур етиш эҳтимоли йўқ. Мамлакат иқтисодиёти,
умуман олганда, ташқи таъсирларга бардошли. Асосий ўсиш транспорт, тоғ-кон ва
қайта ишлаш саноатида, шунингдек, қурилишда кутиляпти.
Сергей Улатов, Евроосиё
Барқарорлик ва тараққиёт жамғармаси бош иқтисодчиси:
- Ўсишнинг асосий
манбаи, хусусан, истеъмол ва инвестиция йўналишида ички талаб ортиб бораётгани.
Қозоғистон Республикасидаги бюджет сиёсати орқали рағбат олаётган инвестициявий
талаб ривожланишга катта таъсир кўрсатяпти. Шунингдек, энергетика соҳаси ҳам
ўсишнинг кучли омиллари қаторидан ўрин олган. Шу сабабли биз энергия захиралари
бозорлари, жумладан, нефть бозорини диққат билан кузатиб борамиз. Унга бўлган
талаб, берилаётган нарх эътиборимизда, мунтазам ҳисобга олинади. Ва бу соҳадаги
ижобий ўзгаришлар, янги нефть конлари очилиши каби омиллар барқарор иқтисодий
ўсишга таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

