Кўп векторли ҳамкорлик давом этади

Қозоғистон ва Сингапур ўтган йиллар мобайнида кўп соҳаларда ишончли ва пишиқ алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлди. Шу жумладан, таълим, энергетика, ахборот технологиялари, молия ва маданият соҳасида ҳам. Экспертлар таъкидлашича, бундай ҳамкорлик йил сайин чуқурлашиб боряпти. Сингапур бизнесининг қизиқиши ортяпти. Йирик компаниялар Қозоғистон билан қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдор. Бу эса мамлакатда инвестициявий иқлимни яхшилашга катта эътибор берилаётганидан дарак беради. Айни вақтда, Сингапур электрон тижорат, молиявий техник лойиҳалар ва «ақлли шаҳарлар»ни ривожлантиришдаги бой тажрибасини баҳам кўриши мумкин. Мамлакатимиз ҳам энергетика, тоғ-кон мажмуаси, қишлоқ хўжалиги, логистика, инфратузилмалар ва бошқа соҳаларда катта даромад келтириши мумкин бўлган инвестициявий имкониятлар тақдим этяпти. Европа ва Осиё чегарасида жойлашган республика шаҳар-давлатнинг стратегик муҳим ҳамкори бўла олади. 

Асмадий бин Аҳмад, сиёсатшунос, Gemx Technologies Pte LTD асосчиси:

– Собиқ президент Ҳалима Ёқубнинг ўтган йилги Астанага тарихий ташрифининг гувоҳи бўлганман. Қозоғистоннинг мақсадлари, унинг келажакка нигоҳи кўнглимдаги билан ҳамоҳанглигини сездим. Мамлакатда молиявий технологиялар фаол ривожланяпти, у Марказий Осиёдаги асосий хабга айланди. Бу эса Қозоғистонга қадам қўйиш бутун Марказий Осиё бозорларига кириб бориш эканлигини тушунадиган инвесторларга ёқади.

Инг Чи Кёнг, иқтисодчи, Crimsonlogic бош директори:

– Мен Қозоғистонда "Астана" халқаро молиявий маркази очилишида гувоҳ бўлганман.  Е-justice майдончасини ишга тушираркан дастлабки қадамлар қўйганини кузатганман. Қозоғистон  иқтисодиёти, шу жумладан, рақамлаштиришда жадал ўсишга эришди. Кескин ўзгаришлар мени ҳайратда қолдирган. Масалан, яқиндагина таксини фақат битта илова орқали чақириш мумкин эди, ҳозир эса бир неча бўлган. Деярли ҳамма нақд пулсиз муомалага ўтган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.