Таъкидлаш лозимки, ҳозир товар айланмаси бир миллиард доллардан бироз ошди, дея хабар беради Финпром кз портали. Томонлар Қирғизистондан эртапишар мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга етказиб беришдан манфаатдор. Қирғизистон эса Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари доирасида мамлакатимиздан саноат ва истеъмол молларини харид қилишда иккинчи ўринда туради. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистондан Қирғизистонга экспорт сўнгги 2 йил ичида 2 ярим марта ортган. Бизнинг юртимизда у ерга озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть ва газ, машиналар, шунингдек, кимё маҳсулотлари ва металлар жўнатилади. Қирғизистон эса минерал маҳсулотлар, чоравачилик ва зироатчилик маҳсулотлари етказиб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси