Парламентда 2023 якунлари чиқаридди

Парламентда 2023 якунлари чиқаридди

2023 йилда Қозоғистон Парламенти 90 та қонун қабул қилган. Шундан 28 таси депутатлар ташаббуси билан тайёрланган. Сенат спикери Маулен Ашимбаев айтишича, йил давомида республикада давлат бошқаруви тизими қайта ишга туширилди. Аввало жамиятни демократлаштириш ва рақобатни кенгайтириш йўналишида фаолият юритилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев лавозимига ўтирган кунидан шу нарсага устувор мақсадларнинг биринчиси сифатида қараган. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, натижада сенаторларнинг эллик фоизи янгиланди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Палатамизнинг ўзига хослиги шундаки, депутатларнинг кўпчилиги минтақалардан сайланади ва бу депутатлар биринчи навбатда минтақалардаги муаммоларни кўтаради. Кўп воқеалар юз берди, Парламент аъзолари, Мажилис ва Сенат депутатлари барча қийинчиликларга, жаҳон миқёсидаги муаммоларнинг Қозоғистонга таъсирига қарамай, биз самарали ишладик. Давлат раҳбари ислоҳотлари учун база яратдик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.