Сенат ЕОИИ доирасида божхона тўловлари бўйича шартномани маъқуллади

Сенат ЕОИИ доирасида божхона тўловлари бўйича шартномани маъқуллади

Қозоғистон Президентининг ислоҳотларини қонунчилик билан таъминлаш Сенатнинг асосий вазифаси бўлиб қолаверади. Палатанинг бугунги йиғилишида спикер Маулен Ашимбаев шундай деди. Давлат раҳбари топшириқлари қаторида янги Бюджет ва Солиқ кодексларини қабул қилиш, Замин ости бойликларидан фойдаланувчилар учун ягона майдончани ишга тушириш, рақамли активлардан фойдаланиш доирасини кенгайтириш учун инфратузилмалар яратиш ҳам бор. Шунингдек, Парламентнинг юқори палатаси ЕОИИ доирасида божхона тўловларини тақсимлаш тартибини тасдиқлади. Яъни, Қозоғистон тегишли шартномасига киритилган қўшимчаларни ратификация қилди. Қонун йиғинларни бошқаришдаги тўсиқларни бартараф қилади. Бож тўловлари Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудига товар олиб кирилганида ва олиб чиқилганида олинади. Умуман олганда, ҳужжатнинг маъқулланиши бож тўловлари республика бюджетига мунтазам тушиб туришини таъминлайди.

Берик Шолпанкулов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси ўринбосари:

- Давлат раҳбарлари мамлакат макроиқтисоди ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда ҳукуматлардан янгича ёндашувлар талаб қилди. Ундаги ҳисоблаш усуллари янги чорловларга мослаштирилиши лозим. Ҳозир Россия Федерациясида доллар жўнатиш масаласида чекловлар мавжуд. Шу сабабли ўзаро ҳисобларда миллий валюталардан фойдаланиш мумкин. Шартномани ратификация қилиш бож тўловлари масаласида иштирокчи давлатлар зиммасига олган мажбуриятларни бажариши учун имконият туғилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси