Икки ойда ялпи ички маҳсулот 4,3 фоизга ўсди

Икки ойда ялпи ички маҳсулот 4,3 фоизга ўсди

Йил бошидан буён қайта ишланган товарлар сотиш 21,5 фоизга ортди. Ҳукумат йиғилишида вазир Алибек Қуантиров январь-февраль ойларидаги иқтисодий ўсиш якунларини тилга олди. Унинг таъкидлашича, республики ялпи ички маҳсулоти икки ойда 4,3 фоизга ортди. Шу жумладан, машинасозлик ва енгил саноатда юқори кўрсаткичлар кузатилди. Бу соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажми салкам учдан бир қисмга кўпайди. Хизматлар ва инвестициялар ҳам анча кенгайгани аниқланди.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- Барча асосий соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилди, айниқса, қурилиш, ахборот ва алоқа, савдо соҳаларида салмоқли юксалишга эришилди. Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 19,2 фоизга ортди. Инвестиция оқими ўсиши транспорт ва омборчиликда 72,8 фоиз, қишлоқ хўжалигида 33,1 фоиз, кўчмас мулк савдосида 2,1 фоиз, саноатда, шу жумладан, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида 14,1 фоизни ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси