Токиода ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилади

Токиода ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилади

Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, томонлар савдо-инвестициявий йўналишда ҳамкорлик, автомобилсозлик, электроника ва электротехника соҳаларида тажриба алмашиш, яшил технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, ахборот технологиялари ва электроника саноатида стартапларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади. Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасида ўзаро шериклик истиқболлари масаласи батафсил муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси