Бош вазир ҳузурида солиқ ислоҳоти муҳокама қилинди

Бош вазир ҳузурида солиқ ислоҳоти муҳокама қилинди

Қозоғистонда катта маълумотларни таҳлил этиш тизими ишга туширилади. Унга 55 та давлат ташкилоти маълумотлар базаси киритилади. Йил охиригача эса улар сони 100тадан ортади. Молия вазирлиги шу кунгача 569 мингта ҳуқуқий шахс ва 1 миллион 800 та якка тадбиркорнинг рақамли профили яратилганини кўрсатди. Рақамли ечимлар солиқ тўловчи, компаниия иш ҳақи жамғармаси, вақтинча ишлаётган ходимлар сони, солиқ тўланадиган объектлар ҳақида тўла маълумот олиш имконини беради. Солиқ ислоҳоти доирасида бизнесни рўйхатга олиш масаласи устидан назорат кучайтирилади. Face ID орқали тадбиркорлар мурожаат эта олиши кўзда тутилади. Бундан ташқари, қалбаки рўйхатга олиш ҳолатлари камайтирилади. Айни вақтда, таваккали катта бўлган солиқ тўловчилар электрон счет-фактураларини рўйхатга олишда биометрик идентификация талаб қилинади. Онлайн савдо майдончалари ҳам солиқ тўлайди, ҳозир улардан 101 таси, шу жумладан, Temu, Pinduoduo ва Alibaba Group рўйхатдан ўтказилди.

Асет Турисов, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:

Бош вазирнинг бизнес вакиллари билан учрашувида солиқларни бошқариш бўйича рақамли ечимлар ва Молия вазирлиги лойиҳалари тақдим этилди. Намуна сифатида «Е-Тамға» кўрсатилди, у ҚҚСни бошқариш ва солиқ тўлашида таваккаллар юқори бўлган, тасдиқланган легал харажатлари бўлмаган, баланси салбий бўлган компанияларнинг электрон имзоси онлайн тартибда блокланади, Янги Солиқ кодексида Молия вазирлиги зарур лойиҳалар, шу жумладан, ҚҚСни бошқариш бўйича рақамли ечимлар йўналишида ҳамма ишни бажаради.

Ҳукумат раҳбари маълум қилишича, Президент топшириқларини рўёбга чиқариш доирасида таклиф этилган чорпа-тадбирлар жамоатчилик, бизнес ва экспертлар билан муҳокама қилинди. Миллий иқтисодиёт, Молия вазирлари ўринбосарлари деярли барча минтақаларда тадбиркорлар билан учрашди, таклифларни қабул қилдиЭкспертлар таъкидлашгича, дифференциацияланган ҚҚС ва ҳисобга қўйииш даражаси пасайиши Миллий жамғармага боғлиқликни камайтиради, инфратузилмаларни ривожлантириш учун маблағ ажратиш имконини беради. Шунингдек, махсус солиқ тартибида ишлайдиган соҳалар сони 364 тадан 40 тагача камайтирилиши режалаштирилган

Абдумалик Сарманов таржимаси