Кальцийли соданинг чиқиндисиз технологияси кашф этилди

Кальцийли соданинг чиқиндисиз технологияси кашф этилди

Зарарли чиқиндиларсиз кальцийлашган сода ишлаб чиқариш имкони борми? Қарағандилик олим бунинг йўлини топди. Қалқаман Жумашев 8 йил давомида янги технология устида ишлади, унда оҳак талаб қилинмайди. Демак, чиқинди чиқмайди ҳисоб. Энергияталаб жараёнларнинг қисқариши эса карбонат натрий таннархини арзонлаштиради. Кашфиётчи ўз ноу-хауси учун патент олди ва халқаро муаллифлик гувоҳномасига эга бўлди. Ишланма павлодарлик товар ишловчиларни қизиқтиряпти. Улар тажриба-саноат синовларини ўтказиш ниятида. Ижобий натижа олинган тақдирда ишлаб чиқаришга жорий этилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, кальцийланган сода металлургияда кенг ишлатилади ва Қозоғистонда унга бўлган йиллик эҳтиёж 400 минг тоннадан зиёд. Ҳозирча у хориждан олиб келинади.

Қалқаман Жумашев, техника фанлари доктори:

- Эски технологияга кўра, бир тонна сода олиш учун 10 куб метр хлорид эритмаси чиқинди сифатида ташланади. Ҳар бир тонна чиқинди бир тоннага яқин карбонат ангидрид, дегани. Дунё бунга қарши курашади. Экологлар эски технологияга қарши бўлгани учун улар янги, нисбатан яхшироқ усулга муҳтож. Мен таклиф этган йўл барча замонавий талабларга тўла-тўкис жавоб беради.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.