Алмати вилоятида робототехникадан беллашув ўтказилди

Алмати вилоятида робототехникадан беллашув ўтказилди

Алмати вилоятида бўлиб ўтган робототехника бўйича минтақавий чемпионатда бўлажак муҳандислар, дастурчилар ва кашфиётчилар ўз билим ва малакасини намойиш қилди. Унда 4-18 ёшдаги 1 минг 200 нафар болани жамлади. Улар сув ости дунёси муаммоларини ҳал этаркан, ўз иқтидорини намойиш этишди. Қатнашчилар океанларни ўрганишнинг инновациявий технологияларини тақдим этишди, экотизимларни сақлаб қолиш усулларини тадқиқ этишди. Анжуман қатнашчилардан бири – туркистонлик Ермек Дауренбай.

Ермек Дауренбай, иштирокчи:

Биз сув остида ҳам сув ўтлари эгаллаган ҳудудни кўзда тутдик. Уни роботнинг 3Д модели йиғади.

Беллашувларда қатор янги лойиҳалар ҳам тақдим этилди. Шу жумладан, сув ҳавзаларига нефть оқиб кетиши олдини олувчи экостанция. Ташкилотчилар таъкидлашича, ёш қозоғистонликларнинг робототехника ва дастурлашга қизиқиши йил сайин ортяпти.

Асилбек Мурзахметов, Робототехника бўйича Қозоғистон Республикаси бош тренери:

Сув ости дунёсини ўргангач, болалар муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиши ва ҳакамларга тақдим этиши лозим эди. Бундан ташқари, ҳар бир жамоа турли миссияларни бажариши лозим бўлган, сунъий интеллектга асосланган ўз роботини яратади.

Шу каби робототехника бўйича минтақавий беллашувлар Ақтау, Чимкент ва Астанада ҳам ўтказилади. Энг кучли жамоалар 3 минг нафардан зиёд ўқувчини тўплайдиган Марказий Осиё чемпионатига йўлланма олади. Анжуман ғолиблари эса Американинг Хьюстон шаҳрига, халқаро мусобақаларга боради.


Абдумалик Сарманов таржимаси.