Туркистонда «Таза Қазақстан» акцияси ўтказилди

Туркистонда «Таза Қазақстан» акцияси ўтказилди

«Ақсу-Жабағли» қўриқхонаси ҳудудида «Таза Қазақстан» кенг кўламли экологик акцияси доирасида уч мингтадан зиёд кўчат ўтқазилди. Ёшлар ва ўқувчилар денгиз сатҳидан 1,5 минг метр баландликда бўлган Жетимсай дараси ўрмон жамғармасини кенгайтирди. Таъкидлаш лозимки, мазкур бетакрор экотизим ЮНЕСКО биосфера резерватлари қаторига киритилган. Унда 1 минг 300 дан зиёд ўсимлик турлари бор. Қор барси, қўнғир айиқ, Туркистон силовсини яшайди. Ташкилотчилар таъкидлашича, волонтёр табиатни сақлаб қолиш йўлида катта қадам қўйди. Умуман олганда, жорий йилда Туркистон вилоятида 1 миллион туп дарахт экилади.

Мадина Асанбай, эко-фаол:

- «Таза Қазақстан» акциясида 30 нафар ўқувчи ва 20 та ёш мутахассис қатнашди. Ўзим волонтёр сифатида иштирок этдим. Агар ҳар бир ёш инсон шу каби ташаббусларни қўллаб-қувватласа, мамлакатимиз янада кўркам, обод бўлишига шубҳа йўқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси