Астанада
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича йўл харитаси
имзоланди. Икки давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев
ва Шавкат Мирзиёев иштирокида қабул қилинган ҳужжат ўтган йили
Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи давомида эришилган
келишувларнинг амалий давоми бўлди. Янги лойиҳалар саноат, нефть кимёси,
логистика, металлургия, агросаноат мажмуаси, туризм ва «яшил» энергетика
соҳаларини қамраб олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

