Қозоғистон халқи ассамблеяси 30 йиллигига 400 тадан зиёд тадбир ўтказилади

Қозоғистон халқи ассамблеяси 30 йиллигига 400 тадан зиёд тадбир ўтказилади

Қозоғистон халқи ассамблеяси 30 ёшда. Тотувлик ва бирликни тағиб этувчи ташкилот юбилейи шарафига 400 тадан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Уларнинг барчаси мамлакатда тинчликни мустаҳкамлаш ва миллий ўзликни ривожлантиришшга қаратилган. Юбилей тадбирлари республика тармоқ форуми билан бошланади. У 1 март – Шукрона кунида очилади. Йил давомида республика минтақаларида хайрия акциялари, ижтимоий лойиҳалар, маданий-ижодий танловлар ташкил қилинади. Ёшлар ва уларнинг ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилади. Аввало халқаро, шу жумладан, ЮНЕСКО ва Европа кенгаши билан ҳамкорликка урғу берилади. Бундан ташқари, «Ассамблея ёшлари» ташкилотининг қатор халқаро ёшлар ҳамжамиятларига кириши, Марказий Осиё ҳудудида ёшлар ўртасида ҳамкорлик кенгайиши кутиляпти.  

Тимур Журумбаев, «Ассамблея ёшлари» республика жамоат ташкилоти раиси:  

- Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаш Қозоғистон ёшлари учун янги имкониятлар очиб бериши жуда муҳим. Бевосита ЮНЕСКО билан ишларканмиз, Қозоғистон ёшлари маданият, волонтёрлик, фан соҳаларидаги лойиҳаларда интеграция бўла олади. Марказий Осиёдаги ҳамкасблар билан бирга ишлашга келсак, сифатли ўзаро ёшлар алмашинувини йўлга қўйишни мўлжаллаяпмиз. Олдимизга катта мақсадлар қўймоқдамиз. Билим алмашиш, тажриба алмашиш ҳам ёшларимиз, минтақа миқёсидаги барча ёшлар учун ҳам катта имкониятлар очиб беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси