Туркистон тарихига оид янги маълумотлар топилди

Туркистон тарихига оид янги маълумотлар топилди

Археологлар Туркистоннинг қадимий тарихига оид янги маълумотлар топишди. «Ҳазрат султон» тарихий-маданий музей қўриқхонаси ҳудудида ғишт куйдириш печлари бўлгани аниқланди. Қорачиқ дарёси соғилидаги бу объектлар XIV асрга оидлиги ва уларда тайёрланган маҳсулот Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қурилишида ишлатилгани тахмин қилинмоқда. Эслатамиз, аввалроқ шу ернинг ўзида антик даврларга оид ғишт қуритиш, рангли металлар эритишга мўлжалланган ўчоқлар бўлгани аниқланганди. Катта қисми ҳали тупроқ остида ётган тарих ёдгорлиги тўла ўрганилгач, олимлар фикрича, «Туркистон — Қизил Ўрда» йўли ёнида очиқ осмон остидаги музей барпо этиш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси