5-6 сентябрда Астанада Марказий Осиё ва Каспий энергетика ҳафталиги ўтказилади. Форумда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлар экспертлари ҳамда минтақада «яшил тизимга» ўтишни қўллаб-қувватлаш ниятини билдирган инвесторлар ва етакчи технологик компаниялар вакиллари қатнашди. Меъёрий-ҳуқуқий база, тикланувчи энергия манбаларини молиялаштириш, муваффақиятли чиққан, шу жумладан, қуёш фотоэлектр энергияси, энергия сақлаш, шамол энергияси, «яшил водород», гидроэнергетика борасидаги технологик лойиҳаларни ўрганиш форум кун тартибига киритилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.