Экспертлар «Балхаш» АЭС хавфсизлиги тўғрисида фикр билдирди

Экспертлар «Балхаш» АЭС хавфсизлиги тўғрисида фикр билдирди

Қозоғистондаги биринчи АЭС учун асосий лойиҳа ечимлари белгилаб олинди. Балхаш яқинидаги станция АЭС-2006 лойиҳаси асосида қурилади. Бунда иккита 1200 ли сув-сув энергетик реакторларидан иборат блок ишлатилади. Миллий ядро марказининг таъкидлашича, технология хавфсизлик даражаси юқори бўлган 3+ авлодга оид. Реакторда фаол ва пассив ҳимоя тизимлари, икки қаватли герметик қобиқ ва оғир авария юз берган тақдирда эритмани локализация қилиш қурилмаси бор.

Денис Зарва "Қозоғистон Республикаси  Milliy Yadro Markazi" Республика давлат корхонаси бош муҳандиси ўринбосари:

- Бу реактор 3+ авлод вакили. Яъни, унда замонамизнинг атом машинасозлиги соҳасидаги энг илғор ютуқларидан фойдаланилган. Унда ВВР линиясидан фойдаланишдаги аввалги тажриба тўла ҳисобга олинган, тегишли ҳимоя воситаларига эга. Яъни,  Фукусимадан кейинги қўйилган талаблар ҳисобга олинган, хавфсизлик талабларига тўлиқ мос келади.

Асуан Сиябеков, "КАЭС" МЧБ энергетика гуруҳи eтакчи муҳандиси:

- Замонавий атом станцияларининг экологияга зарари йўқ. Чунки янги авлод ускуналари ишлатиляпти. Уларни «уч-уч плюс реактор», дейишади. Ҳимоя қобиғи бор, ёнилғининг ўзида яна бир ҳимоя қобиғи қўйилган. Бир неча хавфсизлик тўсиқлари мавжуд. Ҳатто қандайдир сейсмик силжиш юз берса ҳам, реактор ўз-ўзидан ишини тўхтатат олади. Кейин иш режага кўра давом этади.

Айни вақтда, АЭС қурилиши 10 минг нафарга яқин қозоғистонликни иш билан таъминлайди. Гап фақат муҳандислик-қидирувни ўз ичига олган биринчи босқич ҳақида бормоқда. У икки йилча давом этади. Мутахассисларнинг айтишича, станцияни қуриш босқичида ҳам, ундан фойдаланиш жараёнида ҳам юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш учун майдоннинг табиий ва иқлим хусусиятларини батафсил ўрганиш ўта муҳим. Кейин АЭС корпусини лойиҳалаш босқичи бошланади. Бунга ҳам икки йилча вақт кетиши мумкин. Шундан кейин қурилишга киришилади. Станция ишга тушгач, икки мингтага яқин доимий иш ўрни яратилади. Мутахассисларнинг фикрича, объектни 2034 йилга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.