Қозоғистон Президенти Молиявий мониторинг
агентлиги раисини қабул қилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ташкилотнинг
ўтган йилги иш якунлари ва ўз
олдига қўйган режалари бўйича ҳисоботини тинглади. Жанат Элиманов маълум қилишича, бюджет харажатлари мониторинги давомида чорвачиликни субсидиялашга
мўлжалланган 30
миллиард тенге маблағ самарасиз ишлатилиши эҳтимоли аниқланган. Бундан ташқари, 17 та
молиявий пирамида йўқ қилинди, банклар ва алоқа операторлари номидан оммавий фишинг
SMS тарқатаётган жиноятчи гуруҳ қўлга олинди. Салкам 4 мингта товламачи сайт ва 3
та соядаги криптоалмаштириш пункти ёпилди. Давлат раҳбари қабул ниҳоясида қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

