Дунёда юзага келган геосиёсий беқарорлик шароитида дипломатия
ҳал қилувчи кучга эга. Давлат раҳбари «Евроосиё ҳудудида барқарор ривожланиш ва хавфсизлик»
конференциясида шундай баёнот берди. Президент ягона Евроосиё хавфсизлиги ғояси кўп қутбли,
адолатли ва барқарор дунёни
бошқариш тизимини яратиш учун концептуал асос бўла олишига йиғилганлар
эътиборини қаратди. Давлат раҳбари
конференция
иштирокчиларига Қозоғистонда олиб борилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларга қаратди.
Айни вақтда, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстлик алоқаларини кўрсатиб ўтилди. Шу жумладан, таълим билан боғлиқ лойиҳаларнинг аҳамияти
катта. Ҳозир мамлакатда Россиянинг машҳур олий таълим даргоҳлари филиаллари фаол ишлаяпти. Келажакда Москва давлат халқаро муносабатлар институти филиали очилиши режалаштирилган. Россияда эса 60 минг нафардан зиёд қозоғистонлик талаба ўқияпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси