Қозоғистон Government AI Readiness Index рейтингида юқорига кўтарилди

Қозоғистон Government AI Readiness Index рейтингида юқорига кўтарилди

Қозоғистон сунъий идрок бўйича дунё рейтингида мавқеини мустаҳкамлади. Мамлакат Ҳукумат сунъий интеллектдан фойдаланишга тайёргарлиги индексида 195 давлат ичида 60-ўринда. Oxford Insights халқаро аналитик маркази тадқиқотида кўрсатилишича, бир йил давомида республика 16 поғонага кўтарилди ва Марказий Осиёда пешқадамликка эришди. Шу тариқа, мамлакат минтақадаги рақамлаштиришда илғор давлат эканлигини тасдиқлади. Индексда ҳукуматларнинг давлат бошқаруви, иқтисод ва жамоат жараёнларида сунъий идрокдан самарали фойдалана олиши имконияти ўрганилган. Oxford Insights ҳисоботида Қозоғистондаги СИни ривожлантиришга бўлган сиёсий ирода ва бошқарувчиларнинг тайёрлиги алоҳида кўрсатилди. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, ҳужжатда мамлакатнинг давлат хизматларини рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш, рақамли инфратузилмаларни мустаҳкамлаш бўйича фаоллиги акс этган.

Абдумалик Сарманов таржимаси