Таниқли продюсер Қозоғистондаги комиксларга қизиқиш билдирди

Таниқли продюсер Қозоғистондаги комиксларга қизиқиш билдирди

Comic Con Astana комикслардан илҳомланиб яратилган кино дурдоналарини тақдим этиши мумкин. Ушбу фестивалда француз ижодкори, «Супермен», «Андерграунд» ва «Револьвер» фильмларининг кинопродюсери Пьер Спенглер янги лойиҳалар учун илҳом олиш ниятида. Эслатамиз, ушбу маданият байрами Астанада 15-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Продюсер Қозоғистонда тайёрланган комикслар билан танишиш ниятида. Анжуман эса ғоя алмашиш учун пойдевор бўла олишига унинг ишончи комил. Пьер Спенглер фестиваль доирасида мухлислари учун автограф-сессия беради ва тажрибасини тақдим этади.

Пьер Спенглер,  кинопродюсер:

-Маҳаллий комикслар билан у қадар яхши таниш эмасман, уларни яхшироқ ўрганиш умидидаман. Масалан, Тўмарис ҳақида бир нечта комикс томоша қилдим, улар менга маъқул келди, чунки бу қаҳрамон ҳақидаги фильм қандай суратга олинганидан хабардорман. Унинг концепциясини яратишда қатнашганман.  Фестивалдан илҳом олиш, тақдимотларни томоша қилиш ниятидаман. Улар янги комикслар яратишга чорлаши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.