Заводлар рақамлаштирилмоқда

Заводлар рақамлаштирилмоқда

Заводлар рақамлаштирилмоқда. Қарағанди вилоятида “Саноат 4.0” дастури доирасида мавжуд корхоналар базасида иккита йирик лойиҳа амалга оширилди. Эндиликда жорий этилган технологиялар туфайли, битта одам бир пайтнинг ўзида бир нечта жараённи бошқара олади. Ишчилар юкламаси пасайиши ва маҳсулот сифати ошишидан ташқари, мутахассислар айтишича, рақамлаштиришнинг яна иккита муҳим афзаллиги бор, у самарадорлик ҳамда меҳнат хавфсизлигини оширади. Замонавий технологиялар кўмирни экологияга зиён етказмасдан қайта ишлаш имконини беради. Таъкидлаймиз, 2025 йилгача минтақада ҳудуднинг 11 та йирик корхонасида 40 та рақамли лойиҳа амалга оширилади.

Андрей Сафонов, ишлаб чиқариш бўйича директор:

- Бунга кўникдик. Модернизация туфайли турли буюртмаларда самарадорликни 30 фоиздан 300 фоизгача оширдик. Биз аввал кирмаган соҳалар - нефть ва газ, темирйўл, энергетика билан шуғулландик. Модернизациянинг кейинги босқичи - автоматик йиғиш линиялари. 2022 йил лойиҳасига келсак - 12 минг тоннагача қувватга эга йирик габаритли фасонли қуйиш бўйича ишлаб чиқаришни барпо этиш ва модернизациялаш.

Алибек Мўлдакаримов, саноат ва саноат-инновациявий тараққиёт бошқармаси бўлим бошлиғи:

- Рақамли моделлар фабрикаси деган тушунча бор. Вилоятимизда иккита РМФ иш юритяпти. Рақамли лойиҳаларни рўёбга чиқаришда меҳнат хавфсизлигига алоҳида эътибор берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси