Қозоғистонда темирйўл алоқаси тўла тикланди. “Қозоғистон темирйўллари” миллий компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, аввал ёпилиб қолган станциялар: Мақат, Арал-Тениз, Бейнеу, Манғистау ва Сексеул орқали пассажир поездлари ўтишига эришилди. Йўлда туриб қолганлари эса манзилига етказилди. “Қозоғистон темирйўллари”дан маълум қилишларича, ўтган кунлардаги туриб қолишлар ҳисобига ҳаракат жадвалида ўзгаришлар юз бериши кутиляпти. Эслатамиз, исталган йўналишда ҳаракат қилишдан воз кечган тақдирда йўловчиларга билет пули тўлиқ тўланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси