Қозоғистон геологоразведка бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон геологоразведка бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиради

Геологоразведкага киритилган маблағ келажакка хизмат қилади. Бу ғоя қабул қилнди ва Қозоғистонда ушбу йўналишдаги ишлар фаоллаштириляпти. «Янги нефть» конлари деб аталаётган ноёб ва ноёб-ер металлари конларини ўзлаштиришга киришишдан олдик илмий ёндашув ва усулларни ўзлаштириш керак, дейди экспертлар. Демак, дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур. Бундай коллаборация келажакда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот чиқариш ва унинг бозорларини забт этиш имкониятини яратадиАйни вақтда, Қозоғистонда Horizone Europe мувофиқлаштирувчи маркази иш бошлади. Европа Иттифоқининг ушбу дастури доирасида йилига тадқиқот лойиҳалари учун грантлар ажратилади.

Алия Сембаева, «Фан жамғармаси» ҲЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари:
- Жорий йилнинг апрель ойида Фан ва Олий таълим вазирлиги Фан жамғармасини ЕИнинг фан ва инновациялар бўйича дастурлари мувофиқлаштирувчи маркази этиб тайинлади. Дастур Horizon Europe, деб аталган. Унинг бюджети 100 миллиард евро атрофида, 2021-2027 йилларда фаолият юритиши режалаштирилган. Фан жамғармаси сифатида биз қозоғистонлик олимлар, ташкилотлар, саноат танловларда қатнашиши ҳамда молияга эга бўлишидан манфаатдормиз. Шунчаки маблағ олишлари эмас, ривожланиши, имкониятларини намойиш этиши, ўз технологияларини ишлаб чиқишини истаймиз.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз Мактубида ноёб ва ноёб-ер металлари янги конларини излаб топишни устувор вазифа сифатида кўрсатди.  Уч йил ичида тадқиқ қилинган ҳудуд майдони уч марта, 2 миллион 200 минг квадрат километргача ўсиши зарур. Бу жараёнда янги технологиялар, инвестициялар катта рол ўйнаши кутилмоқда.

Роберт Брудзински, Европа иттифоқининг қозоғистондаги делегацияси лойиҳа менежери:
- Хорижий инвестицияларни жалб этиш кўплаб соҳаларда иш олиб боришни талаб қилувчи мураккаб жараён. Бунда давлат раҳбарининг баёноти катта ўрин тутиши шубҳасиз. Шу билан бирга Қозоғистонда инвестиция иқлимини яхшилашга қаратилган аниқ тадбирлар кўрилиши зарур.

Президент топшириига кўра, Ҳукумат чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Энди, геологоразведка ишини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширадиган инвесторларга устунлик берилади. Бундан ташқари, лойиҳаларни мувофиқлаштириш муддати икки марта қисқартирилди.