Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес томонидан кредитларга талаб ортган. Йирик тадбиркорлар эса бу борада камтарлик қилмоқда. Банклар берган маълумотга кўра, 2021 йил 2-чорагида кичик бизнесдан 155 минг буюртма келган. Ўрта тадбиркорлардан ҳам буюртмалар сони 9 фоизга ортган. 3-чоракда банклар барча бизнес секторлари томонидан талаб ошишини тахминлаяпти. Айни вақтда, молиялаш шартларига ўзгариш киритиш режалаштирилмаган.