Яна 525 миллиард тенге давлатга қайтарилди

Яна 525 миллиард тенге давлатга қайтарилди

Қозоғистонда иқтидорли спортчи болаларга мўлжалланган спорт мажмуаси, таянч-ҳаракат аппаратида муаммоси бор болалар учун реабилитация маркази, алоҳида эҳтиёжларга эга одамлар учун машғулот марказлари қурилади. Буларнинг ҳаммаси ноқонуний ўзлаштирилган ва давлатга қайтарилган 525 миллиард тенгедан зиёд маблағ ҳисобидан амалгша оширилади.  Активларни қайтариш бўйича комиссия мазкур ижтимоий лойиҳалар учун шартномаларни маъқуллади. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, қайтарилган маблағ халқнинг корига яраши керак. Йил бошидан буён комиссия бундай активлар бўйича жами 900 миллиард тенге кўламида шартномани маъқуллади. Шу жумладан, бир қанча ижтимоий инфратузилмалар қурилиши бошланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.