Байрамларни уйда нишонлаймиз. Қозоғистон юлдузлари яқинлашиб келаётган байрамларни оила даврасида ўтказишга чақиряпти. Кўплаб таниқли шахслар ҳозир кўпчилик бўлиб, тараллабедод қилиб юрадиган вақт эмаслигини билдирмоқда. Сабаби оддий: коронавирус инфекцияси. Мусиқачи ва қўшиқчи Али Окапов фикрича, яқинларимизнинг саломатлиги ҳақида ўйлашимиз зарур, яккаланиш эса касалликнинг олдини олишда энг яхши усул.
АЛИ ОКАПОВ, ҚЎШИҚЧИ:
- 2020 йилда ҳаётимиздаги мазкур саҳифани ёпамиз деб ўйлайман, лекин ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз зарур. Айни вақтда муаммоларни четлаб ўтиш, оила аъзоларимиз, яқинларимиз учун улкан масъулиятни зиммамизга олишимиз керак. Мен фаол фуқаро сифатида яккаланишни ягона ва энг тўғри усул, деб ҳисоблайман.
Қўшиқчи Нурлан Абдуллин ҳам уйида қолиш ниятида. У байрамларни оила даврасида нишонлаш тарафдори. Мусиқачи айтишича, биринчи локдаундан кейин у интизомга ва шундай тартибга ўрганган.
НУРЛАН АБДУЛЛИН, ҚЎШИҚЧИ, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:
- Биз бундай тартибга ўрганиб қолдик. Яқинларимизни, қон-қардошларимизни таҳликага қўймасликка, эҳтиётлашга интиляпмиз. Шунинг учун санитария меъёрларига риоя этишни, масофаланиш, бир-биримизни авайлашни сўрайман. Ҳаммани уйда, оила даврасида қолишга чақираман.