Қирғизистон пойтахтида рассомлар ўртасидаги танлов
якунлари маълум қилинди. Мўйқалам усталари тасвирий ва амалий-безак санъати,
ҳайкалтарошлик ва графика тоифасидаги 230 дан ошиқ асарларини тақдим қилган.
Ташкилотчилар айтишича, танловда турли
ёшдаги мусаввирлар иштирок этган, энг каттасининг ёши 90 да. Ўз асарларида улар мустақил республика тарихини, қирғиз
давлатчилиги асосини яратган машҳур шахслар образларини акс эттирган. Ёш авлод
вакиллари, масалан, Миллий бадиий академиянинг 20 ёшли
талабаси Айдана Бейшенбаева табиий лойдан ясалган сопол маҳсулотларини тақдим
этди.
Айдана
Бейшенбаева, Миллий бадиий академия
талабаси:
– Ушбу сопол гулдонларни беш ойча вақтда ясаганман. Аввал
ғоя ўйланади, эскизлар ишланади, шундан кейингина иш бошланади. Лой тайёрлаб олинади,
сўнг нақшларини ўйлаб топилади. Улар мазмунга ҳам эга бўлиши керак. Бу қирғиз этник
нақшлари. Илгари бизда шундай бир тил бўлган. Демакки, бу биз учун ҳарфлар, шамол,
сув, тўлқинни англатувчи нақшлардан фойдаландим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

