Қозоғистон фильми Ҳиндистонда мукофот олди

Қозоғистон фильми Ҳиндистонда мукофот олди

Калькуттада ўтказиладиган «Олтин шер» ҳинд кинофестивалида Қозоғистон фильми  иккита мукофот олди. «Томнинг фуқаролари» картинаси «Энг яхши халқаро тўла метражли фильм», деб тан олинди ва Best Debut Filmmaker of Feature Film тоифасида ғалаба қилди. Режиссёр Гульшат Смағулованинг дебют фильми, Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги маьбуот хизмати берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида Нью-Йоркдаги Oniros Film Awards танловида чорак финалга чиққанди. «Томнинг фуқаролари»  фильми икки нафар иқтидорли алоҳида эҳтиёжларга эга инсон — Дамир ва ўсмир Костянинг дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.