Шарқнинг ёрқин ранглари: Ашхабадда Туркманистон – Эрон кўргазмаси ўтказилди

Миллий анъаналар ва замонавий техникалар уйғунлиги. Ашхабадда туркман-эрон урфдаги либослари кўргазмаси ўтказилди. Аёлларнинг кашта ва турли тошлар билан безатилган муҳташам либослари ҳамда дизайнерларнинг мастер класслари катта қизиқиш уйғотди. Ташриф буюрганлар санъат даражасидаги ишларни яратиш сирларини ўрганишди. Кўргазмада туркман ва эрон ҳунармандлари маҳорати намойиш этилди, у тажриба алмашиш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш майдончасига айланди. 

Навид Расулий, Эрон Ислом республикасининг Туркманистондаги элчихонаси маданий масалалар бўйича маслаҳатчиси:

– Кўргазмада Туркманистон текстил саноатида ишловчи ҳунарманд аёллар турли қадимий миллий усулларда яратилган ўз ишларини намойиш қилишди. Улар тақдим этган миллий либослар туркман ва эрон халқларининг илдизлари умумийлигини кўрсатади. Биз мазкур кўргазма шундай юксак даражада ўтказилаётгани билан фахрланамиз, туркман халқининг унга қизиқиши катталигини кўриб турибмиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.