Астанада «Ғарбдан Шарққача», деб аталган ажойиб анжуман ўтди. Роза Бағланова номли «Қозоқконцерт» шу ном остида классик мусиқа оқшоми ўтказилди. Санъатсеварлар учун Бетховеннинг «Кориолан» увертюрасы ва 5-симфонияси, Шостаковичнинг 1-скрипка концерти тақдим этилди. Афсонавий рус бастакори ижоди дурдонасини қатор халқаро танловлар ғолиби бўлган қозоғистонлик ёш скрипкачиларнинг ёрқин вакили Диана Макажан ижро этди.
Диана Макажан, скрипкачи, Қозоғистон Давлат симфоник оркестри артисти:
- Бу дастурга анча вақт тайёрландик. Концерт техник жиҳатдан мураккаб, ансамбль учун анча оғир. Лекин унинг мусиқаси теран, ҳиссиётларга бой. Шу сабабли уни ижро этишдан жуда мамнун бўлдим.
Бу оқшом жаҳон саҳнасида танилган турк маэстроси Ҳакан Шенсўй мусиқачиларга раҳбарлик қилди. Муҳтарам меҳмон қозоғистонликларнинг ижод маҳоратини юксак баҳолади. Келажакда янги лойиҳаларда қатнашишга тайёрлигини билдирди.
Ҳакан Шенсўй, дирижёр, Туркия:
- Қозоғистонга қилган мазкур сафаримдан унутилмас таассуротлар олдим. Санъатнинг чегараси йўқ. Ўзим қозоқ миллий санъати билан танишман. Қозоқ миллий куйларини севиб тинглайман. Келаси сафар келганимда қозоғистонлик бастакорлар асарларидан тузилган дастурга раҳбарлик қилишни истардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

