Торли чолғу асбоблари кўргазмаси

Торли чолғу асбоблари кўргазмаси

Дўмбира куни арафасида Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейида халқ мусиқа асбобларидан иборат кўргазма очилди.  175 та экспонат томошабинлар эътиборига тақдим этилди. Улар орасида қозоқ маданияти арбоблари - Амре Қашаубаев, Жаяу Муса, Куляш Байсеитовага тегишли бўлган бебаҳо чолғу асбоблари ҳам бор.

Қайрат Байбўсинов, Қозоғистон халқ артисти:

- Музейда буюк шахсларнинг шундай ноёб чолғу асбоблари сақланаётгани фахр ҳиссини уйғотади. Кўргазма қизиқарли. Томоша қилишга арзигулик.

Рашида Харипова, Қозоғистон Республикаси марказий давлат музейи директори:

- Дўмбира қозоқ халқининг қалби, содиқ ҳамроҳи бўлган. Бизнинг қимматбаҳо мулкимиз. Бутун бошли сана шу созга бағишлангани жуда қувончли. Ушбу коллекциямиз биринчи навбатда ёшларни қизиқтиришини жуда истардик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.