Фалокат қурбонлари оилаларига ёрдам берилади

Фалокат қурбонлари оилаларига ёрдам берилади

Авариядан сўнг Қарағанди вилояти шифохоналарига 28 та одам келтирилди, улардан 24 нафари даволаш учун ётқизилди. Кўпчилигининг аҳволи ўрта даражада оғир. Тиббий ёрдам кўрсатиш учун минтақага барча тегишли хизматкорлар юборилган, шифокорлар травматология ва ортопедия, нейрохирургия республика марказлари мутахассислари билан бамаслаҳат ишлаяпти. Аввалроқ, вазир Сирим Шарипханов шахтага тушди ва авария юз берган жойни кўздан кечирди. Қутқарувчилар таъкидлашича, ҳозир вазият барқарорлашган, олов ўчоқлари йўқ. Жами 55 та мутахассис ва 15 та техника бирлиги ишлаяпти. Жадал тиббий ёрдам кўрсатиш учун 21  та шифокор ва 7 та махсус машина келтирилган. Шу билан бирга, авария сабаблари ва айбдор шахслар аниқланаётир. Фалокат юз берган биринчи кунда Бош вазир Алихан Смаилов Қарағанди вилоятидаги шахтада юз берган ёнғин сабабларини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш комиссияси йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, «АрселорМиттал Темиртау»нинг ҳалок бўлган ходимларига тегишли ёрдам кўрсатиш Ҳукуматнинг алоҳида назоратига олинди.

Светлана Жақупова, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири:
– Ҳалок бўлганларнинг оилаларига уч манба: республика бюджети, ижтимоий суғурта ва ҳаётни суғурталаш компанияси томонидан нафақа белгиланади. Умумий миқдорда олганда ойига улар қарамоғида бўлганлар 18 ёшга тўлгунича ойига ўртача 400-500 минг тенге  тўланади. Болалар олий таълим олса, бу муддат 23 ёшгача чўзилади. Барча тўловлар «Арселор Миттал Темиртау» орқали амалга оширилади. Компания жамоавий шартномага кўра йиллик тўловлардаги таваккалларни зиммасига олиши зарур. Дафн этиш маросимлари харажатлари ҳам, болаларнинг таълим олиш харажатлари ҳам «АрселорМиттал Темиртау» ҳисобидан олинади.

Таъкидлаш лозимки, Саноат ва қурилиш вазирлигига корхонанинг республикага ўтказиш  жараёнларини тугатиш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, АМТнинг мавжуд акционерларининг мулк эгалари қаторидан чиқарилиши бўйича музокара ўтказиляпти. Октябрь ойи охирида корхона мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи Қозоғистонга ўтказилиши бўйича келишувга келинди. АМТнинг матбуот хизмати мазкур маълумотни тасдиқлади.  Ҳозир шартномани ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Тез орада бу ишлар якунланади.  

Айни вақтда, «Арселор Миттал Темиртау»нинг раҳбарияти ўзгариши хизматчилар қаршисидаги мажбуриятларга таъсир қилмайди. Куни-кеча корхона бош директори этиб тайинланган Вадим Басин айтишича, маош ва ижтимоий кафолатлар миқдори фақат яхшиланиш томонига ўзгариши мумкин. Янги раҳбарият биринчи навбатда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, асосий жамғармаларни янгилаш билан шуғулланади. 

Вадим Басин, «Арселор Миттал Темиртау» ҲЖ бош директори:
– Давлат раҳбари жабрланган шахтёрларнинг яқинлари билан учрашувда инвестор билан муносабатлар бекор қилинишини билдирди. Жамоадан ҳеч ким ҳайдалмайди, ҳеч кимнинг ҳуқуқлари бузилмайди. Кўмир шахталарига келсак, биринчи босқичда уларда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, шахтёрлар бехавотир ишлаши учун шароит яратиш, асосий жамғармаларни янгилаш устида фаолият юритамиз.

Эслатамиз, 28 октябрь куни Костенко шахтасида, 700 метр чуқурликда юз берган портлашнинг зарба тўлқини икки километрга тарқалди. Портлаш юз берганида 252 та одам ер остида бўлганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.