178 нафар қозоғистонлик «Бўлашақ» стипендиясига эга бўлди. Улар магистратура, докторантура, резидентурада таълим олади, жаҳоннинг етакчи олий илм даргоҳлари ва ишлаб чиқариш марказларида малака оширади. Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин раислигида ўтказилган республика комиссияси йиғилишида шундай қарорга келинди. Қатнашчилар «Бўлашақ» дастури йўналишини ўзгартириш бўйича бир тўхтамга келди. Эслатамиз, Давлат раҳбари шунтай топшириқ берганди. Стипендиатларнинг кўпчилиги муҳандислик-техника йўналишида таълим олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси