2012 йилдан буён 5 ярим мингдан кўпроқ грант берилган

2012 йилдан буён 5 ярим мингдан кўпроқ грант берилган

Қозоғистон корхоналари йилнинг 7 ойи ичида 13 ярим триллион тенге қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп. Йил давомида кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 2 миллион 31 мингтага етди. Миллий Иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, бунга давлат ёрдамида эришилган. «Оддий буюмлар иқтисодиёти» ва «Бизнес йўл харитаси» давлат дастурлари ишга туширилганидан буён республикада 95 мингдан зиёд бизнес-лойиҳа субсидия олган, тадбиркорлар зиммасидаги 57 минг кредит давлат томонидан кафолатланган. Бундан ташқари, мамлакатнинг барча минтақаларида фаолият юритаётган, ўз ишини ривожлантиришни истаган фуқароларнинг 39 минг бизнес-ташаббусини рўёбга чиқариш учун қисқа кредитлар ажратилган.  2012 йилдан буён мамлакат тадбиркорлари 5 ярим мингдан кўпроқ қайтарилмайдиган грант олди. 

Нурбўл Жанабеков, Қозоғистон Республикаси Милий иқтисодиёт вазирлиги давлат ёрдами ва тадбиркорликни муҳофаза қилиш департаменти директори:

– Бу дастурлар ишга туширилганидан буён 120 минг янги иш ўрни яратилди, бюджетга 3,4 триллион тенге маблағ ажратилди. Кичик ва ўрта бизнес томонидан 53 триллион тенге қийматга тенг маҳсулот ишлаб чиқарилди.  Таъкидлаш лозимки, юқорида кўрсатилган молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари такомиллаштириляпти. Вазирлик кредитлашнинг энг юқори миқдори, иқтисодиётнинг устувор йўналишлари, кафолатлар ҳажмини кўриб чиқяпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.