Қозоғистон 2024 йил
якунларига кўра Европа Иттифоқи нефть экспортчилари илғор учлигига кирди. Мамлакат
кунига 1 миллион баррелдан зиёд нефть жўната олди. Статистикага кўра,
Қозоғистон ушбу кўрсаткичга кўра, АҚШ ва Норвегиядан кейин учинчи ўринда. Энг
йирик етказиб берувчилар қаторида Ливия, Саудия Арабистони, Ироқ, Нигерия, Бразилия
ва Буюк Британия ҳам бор. 2024 йилда Қозоғистон жами 70 миллион тонна хом нефть
экспорт қилди. Жорий ийлда эса бу кўрсаткич 70,5 миллион тоннага етиши
кутиляпти. Айни вақтда, «қора олтин» қазиб олиш ҳажми ортади. 2025 йилда жами 96
миллион тонна нефть қазиб олиниши кутиляпти. Бунга биринчи навбатда Тенгиз кони
кенгайиши ҳисобига эришилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

